САМАРАЛИ ҲАМДА ФОЙДАЛИ МУЛОҚОТ

         Яқинда Оқолтин саноат касб ҳунар коллежининг Ахборот Ресурс Маркази залида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг бевосита ташаббуси билан таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларида фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусига бағишланган икки кунлик амалий семинар ўз ишини якунлади.
Ушбу семинарда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда ташкилотчилари иштирок этиб,касаба уюшмалари фаолиятини самарали юритишда амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишиш ва бир-бирлари билан ўзаро тажрибаларни ўртоқлашиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Туманда жорий йилнинг 10-11 август кунлари ўтказилган амалий мулоқот касаба уюшманинг пойдевори бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ишини янада яхшилаш, такомиллаштириш,ички интизомни мустаҳкамлаш ва уларга бериладиган амалий – услубий ёрдамни кучайтириш мақсадларига йўналтирилди.
Семинарнинг биринчи кунида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Ҳайдаров сўзга чиқиб, “Устав талаблари асосида бошланғич касаба уюшма ишини ташкил этиш, иш юритиш, ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш” мавзусида маъруза қилди. У ўз сўзида бошланғич ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари аосида юритиш бўйича олиб бориладиган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Сўнгра вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлшмаси кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси З.Ҳайдарова бошланғич касаба уюшма ташкилотларида маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, бу борада ходимларнинг маданий дам олишларига алоҳида тўхталиб ўтди. Меҳнаткашларнинг маънавий ва интелектуал эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал этиш,миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ҳамкорликни янада кучайтириш, маънавиятнинг мазмун-моҳияти, миллий қадриятларимизнинг қадимий илдизлари , бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш мақсадида ҳар ойда бир марта “Маънавият соатлари” ни ўтказишни тизимли ташкил этилишини таъкидлаб ўтди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашаси кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси У.Таниқулов семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) Қонунининг мазмун ва моҳиятини слайд орқали кўргазмали тарзда намойиш қилиш орқали семинар иштирокчиларига батафсил тушунчалар берди.
Семинарнинг иккинчи куни янада қизиқарли, фойдали ҳамда қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева фуқароларнинг мурожаатлари, Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар, ижтимоий суғурта ва меҳнат низолари комиссиясининг мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб берди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ижтимоий суғурта бўлими ҳисобчиси Б.Халилов меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ижтимоий суғурта ва касаба уюшма бюджети маблағлари ҳисобидан ишчи-ходимларга санаториялар йўлланмалари бериш орқали уларнинг яқин қариндошларини соғломлаштириш ишларига ҳам эътибор қаратиш, ходимларнинг фарзандларини ёз мавсумида кўнгилли дам олишларини ташкил этиш ва уларни оромгоҳларда соғломлаштириш ишларига ҳам етарлича аҳамият қаратиш борасида ўз тавсияларни берди.
Оқолтинда бошланғич касаба уюшма етакчилари ўртасида ўтказилган амалий семинар келгусида касаба уюшмаларининг фаолиятларини тўғри ва самарали ташкил этишда, тизимли йўлга қўишда ҳамда ходимларни ижтимоий иқтисодий ҳимоя қилиш, иш ҳақининг ўз вақтида берилиши, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини таъминлаш, қулай ва хавфсиз иш шароити яратиш, меҳнат муносабатлари ва Меҳнат кодекси талабларининг бажарилиши, маданий – маърифий ва спортишлари, ходимларни ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш йўналишларида касаба уюшма қўмитаси расилари ва ташкилотчиларига ўз фаолиятларни Устав талаблари асосида олиб боришларида дастуриамал бўлиб хизмат қилишига ишонаман.
Негаки, касаба уюшмаларига юклатилган ушбу вазифаларни адо этиш, асосан, касаба уюшманинг пойдевори бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари зиммасига тушади. Шундай экан, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятларини тўғри ва самарали ташкил этиш –давр талаби бўлиб қолаверади.

РАХМАТ БИЛОЛОВ,таълим,фан ва маданият ходилари

касаба уюшмаси Оқолтин туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email