Click to listen highlighted text!

ОИЛА-МУҚАДДАС МАСКАН

             Шу мавзуда Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида маънавият соати бўлиб ўтди. Тадбирга Мирзаобод туманидаги Н-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг турмуш ўртоқлари таклиф этилдилар.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова, Гулистон шаҳар Никоҳ уйи мудираси Гулҳаё Расулова, вилоят “Оила”маркази раҳбари Сабоҳат Зунунова ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдаровалар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар. Маърузачилар ҳарбий хизматчига турмушга чиқиш, ҳарбийнинг оиласи бўлиш масъулияти, никоҳнинг муқаддаслиги ва ажримларнинг олдини олиш борасида, соғлом турмуш тарзи ҳақида иштирокчиларга тушунчалар бердилар.
Шунингдек, давра суҳбати давомида ҳарбий хизматчилар рафиқаларининг ишга жойлашиши, малака оширишлари, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш муаммолари ечимлари кўриб чиқилди.
– Мен немис тили фани ўқитувчисиман, турмуш ўртоғимнинг ишини Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ўтказишганлиги туфайлим бу ерга кўчиб келдик. Илгари Наманган вилоятида мактабда ишлаганман, ҳозирда вақтинча ишсизман. Вилоят халқ таълими, шаҳар халқ таълими бўлимларига мурожаат қилдим, туман ва шаҳар мактабларида бу фандан дарс ўтилмас экан, – дейди биз билан суҳбатда ҳарбий оила бекаси Нигора Боййигитова.
– Мен эса кимё фанидан дарс берар эдим, биз ҳам кўчиб келганимиздан кейин ишга жойлаша олмаяпман, – дейди Умида Нурматова.
Шу каби саволларга вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси Дилфуза Ўролова жавоб бериб, бу муаммолар тегишли ташкилотлар билан кўриб чиқилиб, аёлларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Тадбир сўнггида ҳарбий қисм командири Махсумхон Рустамов маърузачиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!