Click to listen highlighted text!

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРДА КОНСТИТУЦИЯ ТАДБИРИ

             Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Мирзаобод туманидаги Наврўз шаҳарчасидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида, Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши соврини учун мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида “Саломатлик” спартакиадаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда 14 та мактабгача таълим муассасаларидан 126 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.

              Спортнинг волейбол (аёллар) ва шашка (аёллар) турлари бўйича ўтказилган спартакиада жуда қизғин беллашувлар остида ўтди.
Жамғарилган очколар бўйчиа волейболчи аёллар ўртасида 1-ўрин 11-МТМ жамоаси, 2-ўринни 6-МТМ жамоаси ва 3-ўринни 8-МТМ жамоасига насиб қилди.
Шашкачи аёллар ўртасида 1-ўринни 17-МТМ жамоасидан Муҳаббат Мамадалиева, 2-ўринни 7-МТМ жамоасидан Замира Шокирова ва 3-ўринни 8-МТМ жамоасидан Маҳбуба Саримсоқовалар эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари туман Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан такдирландилар.
Спорт мусобақаси якунида касаба уюшмаси томонидан 126 нафар спорт тадбири иштирокчиларига байрам дастурхони ёзилди.

Б.Аҳроров, ТФМ Мирзаобод туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!