Click to listen highlighted text!

ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

               Барча учун бирдек севимли бўлган Янги йил байрами арафасида Гулистон туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари пойтахт саёҳатига боришди.
– Бу йил юртбошимиз фармонларига мувофиқ ходимлар учун беш кунлик таътил белгиланди. Ана шу дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида 25 нафар ходимлар иштирокида гўзал Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил қилдик, -дейди туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси раиси Рахматилла Эгамбердиев.
Шу куни ходимлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари, байрам тантаналарини томоша қилишди. Шунингек, мамлакатимиз биринчи президенти Ислом Каримов хотира музейига ташриф буюришди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!