Click to listen highlighted text!

БИР УМРГА ЁДДА

Йил бошиданоқ турли ташкилот, муассасалардан уюштирилган саёҳатлар муждалари, таассуротлари акс этган суратлари кела бошлади. Давлатимиз раҳбарининг қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш, дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармони халқимиз учун унутилмас хотираларни ҳадя этди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгашига қарашли Сирдарё вилоят синов ва сертификатлаштириш давлат корхонасида 54 нафар ходимлар меҳнат фаолияти билан банд. Бошланғич ташкилотга кўп йиллик тажрибага эга Рахат Анорқулова раислик қилиб келмоқда. Иш берувчи ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида дам олиш кунлари 32 нафар ишчи ходимларнинг фахримиз ҳисобланмиш кўхна Самарқанд шаҳрига саёҳат ва зиёратлари ташкил этилди. Дастлаб Ал Бухорий зиёратгоҳида бўлишди, сўнг шаҳар қисмига ўтиб Регистон мажмуаси, Шоҳизинда, Улуғбек расадхонаси каби бетакрор иншоотларни томоша қилишиб шонли ўтмиш ёдга олинди. Мамлакатимиз биринчи президенти қабрлари зиёрат қилиниб дуолар ўқилди.
– Корхонада кўп йиллардан буён ишлаб келмоқдаман. Ишхонамни иккинчи уйим, ҳамкасбларимни бемалол оила аъзоларим деб айта оламан, – Саёҳатимиз ҳаммамизнинг бир умрга ёдимизда қоладиган бўлди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!