Click to listen highlighted text!

ХОДИМЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

     Юртимизда давлат ва жамият қурилиши тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2013 йил 27 июнда қабул қилинган Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирларига оид қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир.

         Давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар томонидан замонавий ахборот-коммуникация тизимини йўлга қўйиш,  аҳолига кўрсатилаётган интерактив хизмат турларини кенгайтириш, сифатини яхшилаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

         Шу жумладан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимида ҳам замонавий компьютер технологияларидан унумли фойдаланиш, бу борада ходимларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш, ўз малакаларини ошириш учун шароитлар яратиш юзасидан қатор амалий ишлар қилинмоқда.

     –   Касаба уюшмалари тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ходимларнинг компьютер техникаси ва ахборот технологиялари, интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш, соҳага оид долзарб электрон ресурсларни ривожлантириш, компьютер техникаси ва интернет тизимидан ўқувчи ёшларнинг самарали ҳамда хавфсиз фойдаланиши учун шарт-шароит яратиш асосий вазифалардан биридир, – дейди  бирлашма ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассиси Хайитбой Наматов.

          Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлимларида 21 та  замонавий  компьютер  жиҳозлари ўрнатилган бўлиб,  улар локал ва интернет  тармоғига уланган. Бирлашманинг sirdaryo.kasaba.uz сайтига кундалик янгиликлар пешма пеш жойлаштирилиб борилмоқда.

        Айни пайтга қадар 5 нафар ходим малака оширди. Яқинда қолган ходимларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиши бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилди.

     – Ўқув курси “Компьютер техникаси ва Интернет тизимида ишлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” мавзусида бўлиб, унга Гулистон Давлат университети малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети мутахассислари жалб этилди, – дейди Ҳ.Наматов. –Ўқув курси охирида тингловчилар тест топширадилар ва сертификат оладилар.

       Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.   Яратилаётган имконият ва имтиёзлар ходимларнинг замонавий ахборот технологиялари бўйича билим ва малакасини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!