Click to listen highlighted text!

КОНФЕРЕНЦИЯ ИШИ КЎРИЛДИ

Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасининг Конференция иши бўлиб ўтди. Кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Вилоят бирлашган қўмита раиси лавозимида иш олиб борган Олимжон Хусанбоев асосий вазифа иши бошқа ташкилотдалиги ва лавозим иш ҳажми ниҳоятда катталиги, шу боис вақт зиқлигини эътиборга олиб ўз хоҳишига кўра лавозимни топширишга ариза берган.
Конференцияда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси лавозимига кўп йиллар давомида иқтисодчи, ҳисобчи, раҳбарлик вазифаларида меҳнат қилган Суннатилла Содиқов Неъматович номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари Суннатилла Содиқов номзодини бир овоздан маъқуллашди ва сайлашди.
Шундан сўнг, тармоқ марказий кенгаш раиси ўринбосари Баходир Султонов ва ҳудудий бирлашма ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёр Хайдаровлар сўз олиб Суннатилла Содиқовни янги лавозим билан табриклашди. Топширилган вазифани сидқидилдан бажариб доимо аъзолар ишончида бўлиш, тармоқ сафини кенгайтириб уларни бирлаштириш вазифаларида муваффақият тилашди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!