ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ ЎРГАНАМИЗ
Вилоят Бандлик бош меҳнат бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси таҳлилига бағишланган маънавият соати бўлиб ўтди.
Тадбирни Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ғайбулла Юсупов очди ва олиб борди.
Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 22 декабрда Олий Мажлисга қилган тарихий Мурожаатномаси аҳамияти ҳақида сўз борди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномаси тариий ҳужжат бўлиб, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд. Давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ билан мулоқот принципига ғоят уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, ҳамда давлат бошқаруви органларининг иш фаолияти з самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади, – деди маърузачи ўз сўзида. Шу билан бирга, Мурожаатномада танқид қилинган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари, шунингдек, эътироф этилган демократик ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова Мурожаатномада келтирилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя, бу борада давлат бошқаруви органларининг фаолияти мезонига айланаётганлиги, шунингдек, давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга хизмат қиладиган пунктлари – вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари раислигини ҳокимлардан олиш ва депутатлар орасидан сайлаб қўйилиши ҳам демократик тамойилларнинг тантанасидир, ҳақида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга аҳоли бандлиги масаласида илгаригидек кўзбўямачиликлар йўқлиги, реал рақамлар –ўтган йилда 336 мингта, бу йил 350 мингта янги иш ўринлари яратилиши, иш ўринлари яратишга тўсиқ бўлувчи омиллар ҳақида сўз борди.
Тадбир доирасида савол-жавоблар ташкил этилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар маърузачиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими