Click to listen highlighted text!

АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИЛДИ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлимларидан масъул ходимлар томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” нинг дастлабки ойларида тармоқларнинг туман ва шаҳар Кенгашлари, бошланғич ташкилотларда бўлиб, ҳисоб-китоб, ҳужжатлар юритиш, маданий-маърифий ва спорт ишларини ташкиллаштириш борасида амалий кўмак кўрсатиб келишмоқда.
Бугун шундай ташрифлар Боёвут туманига уюштирилди. Касаба уюшма вакиллари Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида, туман халқ таълими бўлими, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг туман Кенгашида бўлдилар. Шунингдек, тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, бошланғич касаба уюшма қўмитасининг фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда ўз тавсияларини бердилар.
– Бундай ташрифлар бошланғич касаба ташкилотларининг республика ҳамда вилоят миқёсида амалга оширилаётган ишлар, янгиликлардан бохабар бўлиши, турли акциялар доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда маданий ҳордиқларини ташкиллаштиришда амалий кўмакдир, – дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Боёвут тумани Кенгаши раиси Ботир Зикриллаев.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!