Click to listen highlighted text!

ШАРҚ ГАВҲАРИ-САМАРҚАНДГА САЁҲАТ

Ўзбекистон Республикаси Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши тасарруфидаги муассасаларнинг 22 нафар ходимлари яқинда мамлакатимизнинг гўзал ва мафтункор Самарқанд шаҳрида бир кунлик саёҳатда бўлиб қайтишди.Улар Самарқанд шаҳридаги қадимий тарихий обидалар, Мустақиллик йилларида барпо қилинган иншоатлар ҳамда мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди.
-Бу саёҳат шаҳсан менда катта таъсурот қолдирди. Тарихий обидалар, буюк шахслар қабрини зиёрат қилиб, мен ўзимда кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшилганини ҳис этдим. Бу саёҳатни ташкил қилган Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Бахт шаҳар ўғил болалар махсус коллежи ходими Б.Тиллаев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил давомида мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризм соҳасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан март ойи давомида шундай саёҳатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 5-7 март кунлари туман кенгаши тасарруфидаги муассасаларнинг жами 350 нафар аёл ишчи-ходимлари “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида бўлишиб, обидаларни зиёрат қилишиб, муҳташам “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “Азиз ва муқаддассан, аёл!” ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг концерт дастурларида маданий ҳордиқ чиқаришиб қайтишди.
Шунингдек, халқимизнинг қадимий байрами – Наврўз арафасида туман кенгаши томонидан Самарқанд шаҳрига 100 нафар тармоқ ходимларининг саёҳатлари режалаштирилган.

Мурод Ҳайитқулов,ТФМ ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!