Click to listen highlighted text!

ТАДБИРКОРЛИКДА ЯНГИ ДАВР БОШЛАНДИ

Яқинда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси томонидан “Тадбиркорликда янги давр бошланди” мавзусида тармоқда фаолият кўрсаётган ёш ишчи-ходимлар вакиллари билан учрашув ўтказилди. Ёшлар тадбиркорлик фаолиятида катта хаёт тажрибасига эга Гулистон шаҳридаги “Комил ҳамкор” хусусий корхонаси бош ошпази Илҳом Ғофуров, Боёвут туманилик тадбиркор, “”Соҳиба келин либослари” ҳамда “Шижоатли Сирдарё” масъулияти чекланган жамиятлари раиси Гулсара Шерматова, ёш тадбиркор Бахтиёр Ёқубов ва ёш бўлса-да, элга танилиб улгурган иқтидорли ёзувчи Даврон Султонов билан учрашдилар
– Ёшлар билан бўладиган бундай учрашувлар биз, ижодкорларни илҳомлантиради, – дейди ДавронСултонов. – Катта тажрибага эга бўлган тадбиркорларнинг ўз муваффақиятлари ҳақидаги маърузалари энди тадбиркорликни бошлаш остонасида турган ёшларга илҳом ва куч бағишлайди. Бундай жонли ва фойдали учрашувлар самарали бўлади. Мен ижодкор сифатида бугунги ва эртанги кун қаҳрамонларини қаердан излаш кераклигини англадим. Учрашув менда катта тассурот қолдирди. Учрашув ташкилотчиларидан миннатдорман.
Шунингдек, учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши мутахассиси А.Холов, ёш тадбиркор М.Муродова, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон ЛиДеП Сирдарё вилоят кенгашининг ёшлар билан ишлаш мутахассиси Х. Жабборов ва Гулистон туман касаба уюшма кенгаши раиси И.Аллашукуровлар тадбиркорликда янги давр бошланганлигини, шу боисдан ҳар бир ёшни фаол ишлашга чақирди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи М.Жўраев, вилоят Марказий банки ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Якунда бир гуруҳ ёш тадбиркорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Эргаш Буриев,РК масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!