Click to listen highlighted text!

НАВРЎЗ: ҲАМ ҲАШАР, ҲАМ БАЙРАМ

18-19 март кунлари –юртимизда умумхалқ ҳашари кунлари, бугун шаҳарлару қишлоқларда барча кўлларида супурги, кетмон, кўчат, гул кўтарган ким, ҳамма ҳашарда. Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги бир ярим мингга яқин ташкилот, корхона ва муассасаларда ҳашар уюшқоқлик билан ўтказилди.
Томорқаю ҳовлилар тозаланиб, 11 минг туп манзарали кўчатлар ва гул кўчатлари экилди, дарахтлар оқланди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари ҳам бирлашма атрофига ҳашарга чиқдилар. Бирлашма ҳовлиси тозаланиб, дарахтлар оқланди, 100 туп янги кўчатлар экилди. Дарахтлар оқланиб, шохлари кузалди.
-Шу билан бирга Наврўз олди хайрия ишлари ҳам тўхтаб қолгани йўқ, – дейди бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров. – Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ақлан чекланган аёллар интернат-уйига 50 комплект чойшаблар совға қилинди, Сирдарё туманидаги “Мурувват” интернат-уйига 500 минг сўм байрам дастурхони учун ўтказиб берилди. Гулистон шаҳри Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилувчи 1 гуруҳ ногирони Нуриддин Турсуновга 3 ЭКИҲ моддий ёрдам берилди. Шодлик маҳалласида истиқомат қилувчи 200 га яқин кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд оила аъзолари бўлган фуқароларга байрам дастурхони ёзилди. Айтиш жоизки, бирлашма бу ишларда бошқаларга етакчи бўлди, худди шундай хайрия ишлари барча тармоқ касаба уюшмалари туман-шаҳар кенгашлари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!