Click to listen highlighted text!

“ХОВОСОБОД” ҚИШЛОҒИ ОБОД ВА ГЎЗАЛ ГЎШАГА АЙЛАНДИ

Тожикистон билан чегарадош Ховос туманининг энг чекка Ховособод маҳалласи тарихи жуда бой. Ховос тепалигидан топилган қадимий обидалар унинг 2, минг йиллик тарихга эгалиги, Эски Ховос шаҳри Буюк Ипак Йўли йўналишида жойлашганлигидан далолат беради. Бу ерда қазилма ишларини олиб борган А. Грицина раҳбарлигидаги архелогоглар отряди Юнон девори, антик асрга даҳлдор тегирмон тоши қолдиқлари ва Х11 асрга тегишли шамдонни топишди. Қадимда ҳар жиҳатдан обод ва ўзига хос тарихга эга бўлган Эски Ховос шаҳри- қўрғонига соҳибқирон Амур Темур, темурий шаҳзода, улуғ шоир Захриддин Муҳаммад Бобурларнинг қутлуғ қадами етган.Бу ерда мозийга даҳлдор қутлуғ қадамжорлар, еттинчи асрга оид Саъду Сайид зиёратгоҳи бор.Эски Ховос шаҳри харобаларидан топилган ноёб археологик манбалар чуқур тадқиқ қилинди. Буларнинг самарасида А. Грицина ва М. Содиқовларнинг “ Эски Ховос ва унга қўшни ҳудудлар қадим ва ўрта асрларда” деб номланган китоби чоп этилди. Эски Ховос тепалиги ЮНЕСКО томонидан қадимий жой сифатида рўйхатга олинди.
2509 нафар аҳолининг 90 фоизини тожик миллати вакиллари ташкил этадиган “Ховособод “қишлоғи кейинги йилларда эътибордан четда қолган, қаровсиз ҳолатга келиб қолганди. Қишлоқда газ қувурлари ишдан чиққан, электр таъминотида узилишлар рўй бериши натижасида кўчалар кечаси қоронғи зимистонга айланганди. Ички йўллар бутунлай яроқсиз ҳолга келганлиги боис қиш ойларида лой –балчиқли кўчаларда юриб бўлмасди. Кўп қаватли уйларнинг томидан чакки ўтиб, иситиш тизимлари деярли ишламасди.
Бу ерда аҳоли фаровон яшашашига тўсқинлик қилаётган муаммолар кўп йилдан бери ўз ечимини топмаётган, боз устига чегаранинг нариги томонидан яшаётган қариндош-уруғлар билан борди келди қариндошлик алоқалари деярли узилиб қолганди. Президентимизнинг энг чекка қишлоқлардаги аҳоли яшаш шароити, туриш-турмуши, уларнинг муаммо ва ташвишлари билан қизиқиб, бу ҳуҳудларга ҳам катта эътибор, ғамхўрликлар кўрстаётганлиги Ховособод маҳалласида аниқ –тиниқ юз кўрсатди. 2018 йилнинг февраль ойида Ховособод маҳалласини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “ Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ўтган 26 йил ичида қаровсиз қолган қишлоқда катта бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Туманнинг барча ҳудудларидан ҳашарчилар келиб, енг шимариб ишладилар. Қишлоқдаги ёшу қари оёққа туриб, бунёдкорлик, ободонлик ишларида фаоллик кўрсатдилар. Бир ярим ой ичида қишлоқда 25 йил ичида ечилмаган муаммоларга жавоб топилди. Ховосободга бу йилги баҳор, Наврўз ўзгача файзу барака олиб келди. Қишлоқдаги 26 км. ички йўлларга тош тўкилиб, созланди. 12 та икки қаватли уйлар капитал таъмирдан чиқарилди. Чириган газ қувурлари янгиларига алмаштирилиб хонадонларда “зангори олов” порлай бошлади. Синган, ишдан чиққан симёғочлар ўрнига янгилари ўрнатилди, Кўчаларга электр ёритқичлар қўйиб чиқилди. Қўрғондаги 4 умумтаълим мактаби, катта стадион, ёзги дам олишт клуби таъмирланирланди. Қишки клуб, болабар боғчасини таъмирлаб, созлаш ишлари давом эттирилаяпти. Кўчалар, йўлларнинг бўйлари, аҳоли томорқаларига 15 минг тупдан зимёд мевали дарахт, гул кўчатлари ва арча ўтқазилди. 11 та кам таъминланган оилаларнинг уйлари ҳомий ташкилотлар томонидан таъмирлаб берилди.
Қабристон ва Ховос тепалигини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича ҳам дил қувонадиган ишлар амалга оширилди. Тожикистон давлати билан ўртадаги чегаранинг очилиши эса қишлоқ одамларининг қалбига нур олиб кирди. Икки томонда яшаётган опа -сингил, ака -ука, ота -бола- жигарлар 25 йиллик айриликдан кейин яна топишдилар. Қон – қардошлик алоқалари яна мустаҳкамланди. Қисқа даврда олиб борилган катта қурилиш, ободонлаштириш ишлари қишлоқнинг қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Кечагина кқаровсиз бўлган, ташландик ҳолга келиб қолган Ховособод бугун обод ва гўзал гўшага, яшаш тарзи, туриш турмуши янгиланган, шаҳарлардагидан қолишмайдиган масканга айланди. Қишлоқда ким билан гаплашиб, гурунглашманг, қалбида севинч, озод ва тинч юртда яшаётганидан розилик ҳисларини туясиз.
-Авваллари кўчаларимиз зимистонлигидан кечаси юролмасдик,- дейди уй бекаси Раъно Кенжаева, -Кўчаларимизга тунги ёритқичлар ўрнатилиб, бир ярим ой ичида жуда катта ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилгач қишлоғимиз қиёфаси бутунлай ўзгариб кетди. Ҳамма қулайликлар бисёр, шаҳарлардан қолишмайдиган масканга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасининг мудири Турсунхон Худойбергеновнинг ўзи икки марта келиб, муаммоларимизни ўрганиб кетганлиги ҳам мамлакатимизда халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун этиб қўйилганлигини билдиради. .Шундай эътибор, ғамхўрлик учун Презимдентимиздан чексиз миннатдормиз..
Кеча Ховособод маҳалласида Ховособод қишлоғида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодик ривожлантириш “Йўл харитаси” тақдимоти ва Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ташкилотларининг раҳбарлари, кекса отахон ва онахонлар, бунёдкорлик ишларида фаол қатнашган Ховос тумани ҳудудларидан келган вакиллар, Тожикистон Республикаси Зафаробод тумани ва Сух вилоятида яшаб, истиқомат қилаётган бир гуруҳ меҳмонлар, оммавий ахборот воситаларнининг вакиллари иштирок этдилар.
Қайта таъмирланиб, янгитдан ўзгача қиёфа касб этган мактаб стадионида карнай –сурнай садолари баралла янграйди. Стадионга тўла ёшу қарининг кўзларида қувонч порлайди. Бир ярим ой ичида қаровсиз қишлоқнинг чинакам шаҳарчага айланга нидан севиниб, қувонмай бўладими?! Вилоят ҳокими Гафуржон Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳамадиевлар Ховосободликларни бугун барча шарт –шароитларга эга, шаҳарлардек гўзал қишлоқда яшаш бахтига эга бўлганлиги, Наврўз қишлоқ аҳлига ўзгача шоду хуррамлик олиб келганлиги билан чин дилдан қутлаб, уларнинг оиларига омонлик, турмушларига янада фаровонлик,ўзбек ва тожик халқлари ҳамжиҳатлигига бардавомлик тиладилар. Байрам шодиёнаси Ховосободликлар учун чинакам тўю тантанага айланиб кетди. Даврага ёш келин- куёв Жамшид Умрбоев ва Мадина Умрбоевалар лоҳида жиҳозланган электромобилда кириб келишди. Барча қари-ю ёш ўринларидан туриб келин –куёвни олқишлади. Вилоят ҳокими ёш келин-куёвни бахт тўйлари билан қутлаб, ҳаётлари фаровон, турмушлари ширин бўлиши истагини билдирди. Вилоят имом хатиби Мўминжон Усмонов Қуърон тиловат қилиб, янги оилага бахт –саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, ўзбек ва тожик ҳалқлари дўстлиги, қон –қардошлигига абадийлик тилади.
Зафаробод тумани “ Нуроний” жамғармаси раиси Зуҳриддин Рустамов Тожикистон Республикасидан келган меҳмонлар номидан сўз олиб, тожик ва ўзбек халқлари қон-қардошлик алоқалари янада мустаҳкам бўлиши истагини билдирди. Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий давридан чуқур илдиз отган бу биродарлик иншиоллоҳ абадий бўлғусидир. Икки давлат раҳбарларининг бу борада олиб бораётган хайрли ишлари, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда ўрнатилаётган алоқалар янги босқичга кўтарилганлиги тожик ва ўзбек халқлари фаровонлиги ва албатта, ҳамжиҳатлигига хизмат қилади.
Қишлоқда Наврўз тантанаси катта шодиёналик билан нишонланди. Тошкентдан келган санъаткорлар Фарҳод Саидов, Ҳосила Раҳимова, вилоятда яшаб, ижод қилаётган хушовоз хонандалалар дилрабо қўшиқлари билан Ховосободликларнинг дилларига ўзгача хушнудлик бахш этишди.
Наврўз байрами, қардош биродарларнинг меҳмонновозликлари меҳр-мурувват ва саховат байрамига айланди. 25 дан ошиқ кам таъминланган оилаларга вилоят ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари гилам ва кўрпа –тўшаклар тарқатилди. Кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, хайрия сумалаги улашилди.Диллардаги шодумонлик қишлоқнинг файзига яна файз қўшди, эртанги кунга ишончни янада мустаҳкамлади.
–Шундай тинч юртда яшаётганимиздан чексиз бахтиёрмиз, – дейди Ховособод маҳалла фуқаролар йиғининг динийғ маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси Эътибор Қурбонова.- Ён –атрофимизда яшаётган ўзбеклар билан қуда –анда бўлиб кетганмиз. Истагим шуки, бу қон-қардошлик торлари асло узилмасин, Бахтимизга икки давлатнинг раҳбарлари сог-омон бўлсин.
Бозорбой БЕКМУРОДОВ,“Qishloq hayoti” мухбири.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!