САМАРҚАНДГА САЁҲАТ
Март ойи касаба уюшмалари тизимида саёҳат ойи бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Биргина Сирдарё вилоятидан 5000 нафарга яқин ишчи-ходимлар юртимизнинг тарихий шаҳарлари –Самарқанд, Хива ва Бухорода бўлиб, осори атиқаларимизни, минг йиллик обидаларимизни томоша қилиб қайтишди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”нинг биринчи чорагида минг нафардан ошиқ ўқитувчи-мураббийлар, маданият ходимлари учун тарихий шаҳарлар ва ўз ҳудудимизда жойлашган қадамжоларга саёҳат уюштирдилар.
Яқинда мазкур тармоқнинг Сирдарё туман Кенгаши ўз тасарруфидаги муассасалардан 50 нафар ишчи-ходимларнинг гўзал ва мафтункор, дунё ичра “шарқ гавҳари” аталувчи Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳатини ташкиллаштирди. Саёҳатчилар қадимий тарихий обидалар, Мустақиллик йилларида барпо қилинган иншоотлар ҳамда мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди.
– Самарқанд шаҳрига ҳамкасбларим билан ташриф буюриш мен учун орзу эди, – дейди Сирдарё туманидаги 31- мактаб ўқитувчиси Ҳамид Исаев.
М.Хайитқулов,Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши раиси