Click to listen highlighted text!

ҚАРИ БИЛГАНИНИ – ПАРИ БИЛМАЙДИ

Гулистон шаҳридаги Адиблар хиёбонида Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти кенгаши томонидан баркамол авлодни тарбиялашда катта ёшдаги авлодлар билим ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёшлар ўртасида миллий маънавий қадриятларни тарғиб этиш мақсадида “Нуронийлар – ҳаёт йўлларида таянчимиз ва суянчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман, шаҳар кенгашлари ходимлари, маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши аъзолари, Гулистон давлат унверситети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, академик лицей, касб-ҳунар колежлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, нотич оилаларнинг фарзандлари, профилактик ҳисобида турувчи ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, маҳалла институтини жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш борасидаги ислоҳотлар эл-юртимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини, соғлом маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

Маънавий-маъррфий тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бектурсун Пирматов, Муҳаммад Хўжабеков, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони сохиблари Абдураззоқ Нажмиддинов, Ҳамза Эшназаров ҳамда Шаҳринсо Жумаевалар йиғилганларга уруш хотиралари, ҳаёт ва меҳнат фаолиятларидан ҳиоя қилиб берди. Ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдалана олиш масъулиятини ёшларга атрофлича тушинтирди.

– Халқимизда, қари билганини – пари билмайди деган, ажойиб нақл бор, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раисининг ўринбосари Сайёра Ўдаева. – Бугунги тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад – баркамол авлодни тарбиялашда катта авлод вакилларининг билим ва тажрибаларидан самарали фойдаланиш, ёшлар ўртасида миллий маънавий қадриятларни тарғиб этишдан иборатдир. Ушбу тадбиримиз орқали нуроний, кўпни кўрган отахон ва онахонларимиз ҳалол меҳнат ва мустаҳкам ирода билан жамиятимизнинг ҳақиқий фидойиларига айланганини ёшларимизга, айниқса, махсус ҳисобдан чиқарилган ва нотинч оилаларнинг фарзандлари ҳамда уюшмаган ёшларга ибрат намунаси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу эса ўз навбатида, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб авайлаш ва қадрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга уруш ва меҳнат фахрийларидан атрофлича жавоб олишди. Тадбирда санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки руҳ ва хуш кайфият бағишлади.

Уруш ва меҳнат фахрийларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Абдужалол ҚАЮМОВ

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!