Click to listen highlighted text!

ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

9 май-Хотира ва қадрлаш куни арафасида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гулистон туман Кенгаши ташаббуси билан спортнинг шахмат-шашка, минифутбол турлари бўйича “Хотира” турнири ташкил этилди. Унда тармоқнинг 74 нафар аьзолари иштирок этишди. Муросасиз ва қизғин тарзда ўтган тадбир якунига кўра 1-ўринни Гулистон тумани ҳокимлиги вакиллари, 2-ўринни ДАТ “Халқ банки” нинг Гулистон туман филиали ходимлари ва 3-ўринни туман Молия бўлими вакиллари эгаллашди.
Ғолиблар тармоқнинг туман Кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

ВКУТБ маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!