Click to listen highlighted text!

ДИЛ ИЗҲОРЛАРИ ЕТИБ КЕЛДИ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига Ширин шаҳри 4-11-71 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Майрам Султоновадан ташаккурнома келди.
Унда Майрам опа юқорида кўрсатилган манзилда 5 нафар фарзандлари билан 27 йилдан буён қийин аҳволда яшаётганлиги, уйини таъмирлашга умуман шароити бўлмаганлиги туфайли хонадон абгор аҳволга келиб қолганлигини ёзади.
-Ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қарорлари ва ташаббуслари билан бизга ўхшаган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга том маънода офтоб чиқди, – дейди Майрам Султонова. –Уйимизнинг таъмирталаб аҳволи касаба уюшмалари томонидан ўрганиб чиқилиб, маблағ ажратилди. Яқинда хонадонимиз тўлиқ таъмирдан чиқди. Бунинг учун аввало Президентимизга, қолаверса, шу эзгу ва хайрли ишга бош қўшган касаба уюшмалари ва ҳомий ташкилотларга, қурувчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Худди шундай миннатдорчилик хати Ширин шаҳридаги Фарҳод маҳалласида истиқомат қилувчи Одил Охунжоновдан ҳам келди.
-Мен Намуна кўчасидаги 50 уйда турмуш ўртоғим ва 2 нафар фарзандим билан истиқомат қиламан. Биз яшайдиган уй 10 йилдан буён таъмирсиз, уни амалга ошириш учун маблағ ажрата олмаётган эдик. Президентимиз қарори асосида уйимиз чиройли таъмирдан чиқди. Бунинг учун барчага, давлатимиз раҳбари, касаба уюшмалари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва қурувчиларга мингдан минг раҳмат!-дейди Одил Оҳунов
Айтиш жоизки, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибордан ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда ва мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этмоқда. Касаба уюшмалари эса амалга оширилаётган хайрли ва савоб ишларда ўз ҳиссасини доимо қўшиб боради.

Санжар Тоғаев,ВКУТБ юридик бўлими етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!