ДАВРА СУҲБАТИ ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ
Жорий йилнинг 24 июлида Гулистон енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ф.Таштановлар таклиф этилди.
Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига риоя этилиши, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда берилган имтиёзлар ва преференциялар, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари моҳияти ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган ҲМТ Конвенциялари ва бошқа масалалар ҳақида таклиф этилганлар томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олдилар.
<b><center>Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева</b></center>