Click to listen highlighted text!

БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА.

             Сирдарё вилояти  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари ва тармоқлар Республика Кенгашларининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчилари билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг  пайшанба куни тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига  фаолиятларини Устав талаблари доирасида ташкил этишида яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.

             Амалий ёрдам кўрсатиш жараёнида бошланғич ташкилотлар раисларининг  нуфузини ошириш ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги қўлланмалар, меъёрий хужжатлар билан ишлаш, маънавият соати тадбирларини намунали ташкил этиш ҳамда спорт саломатлик тадбирларини ташкил этилишида кўмак берилмоқда.

          Боёвут тумани 1-мактабгача таълим муассасаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Махфуза Эшназарова юқори ташкилотлардан кўрсатилаётган амалий ёрдамдан мамнун бўлиб, мажбурий меҳнатга жалб этилмаётганлиги, ходимлар ўз асосий вазифалари билан шуғулланаётганлигини таъкидлади. Мактабгача таълим муассасасида Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш учун тадбирлар режалаштирилди.

        Таълим,фан ва маданият ходимлари   касаба уюшмаси Боёвут туман кенгаши раиси    Б.Зикриллаев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!