Click to listen highlighted text!

КЎНГИЛЛАР ОБОД БЎЛДИ

Яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрам – Мустақиллик куни байрам тадбирлари Сирдарё вилоятида аллақачон бошланиб кетган. Хусусан, касаба уюшмалари доимгидек ҳайр- саҳоват тадбирларида бош-қош бўлмоқда. “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” аксияси доирасида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Боёвут, Сирдарё, Сайхунобод, Ховос туманлари ҳамда Янгиер, Гулистон шаҳар Кенгашлари томонидан меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда. Уларнинг яшаш шароитлари, кайфиятлари ўрганилиб, касаба уюшмасининг байрам совғалари тақдим этилди.
Сирдарё туманида меҳнат фахрийси Алижон Матхалиқов кўп йиллар касаба уюшмаси тизимида меҳнат қилган. Ҳозирда бетоб эканлигини эшитиб касаба уюшма фаоллари хонадонга ташриф буюриб, ҳам маънавий, ҳам моддий қўллаб – қувватлади.
Шунингдек, меҳнат фахрийси Миржалол Отабеков ҳолидан хабар олиниб, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба ушмаси Гулистон шаҳар Кенгашининг қимматбаҳо байрам совғалари тақдим этилди.

Мурод Хайитқулов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!