Click to listen highlighted text!

ТАДБИРКОРЛАР -ЭЛ ХИЗМАТИДА

                 Гулистон шаҳрида ташкил этилган Янги йил савдо ярмаркасида
барча туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқараётган махсулотлари билан вилоят аҳолисига хизмат кўрсатмокдалар.
– Ярмаркада 20 дан ортиқ хусусий ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этмоқда,- дейди Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси масъул ташкилотчиси Эргаш Бўриев. – Улар томонидан вилоят аҳолисига арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик, чорва ва балиқ, парранда, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилган. Айниқса, “Гулистон агро гроуп” мчж томонидан қадоқланган олий навли гуруч маҳсулоти, Мирзаобод туманида ташкил этилган “Деҳқонобод асл анорлари” мчж нинг шарбатлари, “Янгиер балик “ мчж балиқ маҳсулотлари ва кўплаб тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар аҳолига манзур бўлмокда.
– Мен хозир ярмаркадан байрам дастурхонимиз учун мева-чевалар олдим, ташкилотчиларга рахмат, – дейди Лазиза Маматкулова. – Шолгом 1 минг, турп 2 минг сумдан сотилмокда.
Арзон ва сифатли махсулотлар 15 декабрдан 5 январгача сотилади.

Шоира Комилова, Сирдарё шаҳри

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!