Click to listen highlighted text!

КАСАБАҚЎМ ҲИСОБ БЕРДИ

“Sirdaryo IES” акционерлик жамияти марказий Осиёдаги электр ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади. Жамият жойлашган Ширин шаҳри ҳам рамзий маънода Нурчилар шаҳри номини олган. 2018-2021 йилларда корхонани модернизация қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, уч босқичда амалга ошириш мўлажалланган.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 190 млн.АҚШ долларига тенг бўлиб, 2019 йилда 60 млн.АҚШ долларидаги маблағ ўзлаштирилиб, сентябрь ойларида 3 ва 4 энергоблоклар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Модернизация натижасида ҳозирги мавжуд 500 МВт қувват 650 МВт.га етказдирилади. Энергоблоклар номинал қуввати ҳар бирида 325 МВт.ни ташкил этади.
Яқинда “Sirdaryo IES” акционерлик жамиятининг 2017-2019 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Дилмурод Пирманов иштирок этди.
Ушбу конференцияда жамоа шартномаси бандларини бажарилиши юзасидан “Sirdaryo IES” акционерлик жамияти бош директори Мирзахмад Шаимов, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Саидбек Ярибековларнинг ҳисоботи тингланди. Шунингдек, жамоа шартномасини назорат қилиш бўйича икки томонлама комиссия раиси Галина Краснова томонидан далолатнома ўқиб эшиттирилди.
Акционерлик жамиятида Меҳнат қонунчилигига асосланган ҳолда тузилган жамоа шартномаси, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда меҳнат шароитларини яхшилаш вазифаларини амалга оширишда муҳим ҳужжатлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Айни пайтда жамиятда 2 минг 273 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлиб, ўтган 2018 йилда жамоа шартномасини бажариш борасида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий кафолатларини таъминлаш каби бир қатор устувор йўналишларга тўлиқ амал қилинди.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УНУМДОРЛИГИГА ХОДИМЛАР МАСЪУЛ

Жамоа шартномасининг II-бўлимида ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолият кўрсаткичлари ўрнатилиб, корхона ишчилари ушбу кўрсаткичларни бажариш юзасидан фаол иштирок этдилар.Электр энергия ишлаб чиқариш режаси 15,2 млр кВт/с белгиланган бўлиб, амалда эса 15,8 млрд.кВт.соатни ташкил этди, диспечерлик топшириғига нисбатан 102,3 фоизга бажарилди.
Рационализаторлик ва ихтирочилик ишлар бўйича МТЦ чилангари Хусан Исроилов томонидан “ПЭН насослари таъмири бўйича” битта рационализаторлик таклифини киритган. Ушбу таклиф рўйхатга олинган ва ҳозирги кунда ўрганилиб чиқилмоқда.

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАНДЛАРИ ХОДИМЛАР МАНФААТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Жамоа шартномасида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш талаби киритилган, ходимларга узайтирилган асосий таътиллар, қўшимча таътиллар ўрнатилган.Жамоа шартномасининг IV-бўлимида, Иш вақти ва дам олиш вақти нормалари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимда 25 та банд қабул қилинган. Корхонада иш вақти 8 соат бўлиб, унинг узунлиги ҳафтасига 40 соатдан иборат.
Ноқулай мехнат шароитларида ишлаётган 1874 та мутахассисларга қўшимча хақ тўланадиган таътил берилиши белгиланган бўлиб, ўтган йилда 1748 та ходимга хақ тўланадиган қўшимча таътил берилди.
Жамоа шартномасида белгиланган бандлар орқали ходимлар қонуний қўшимча таътиллар олиш имконига эгадирлар. Чунончи, 2387 нафар ходимларга энергетика тизимидаги иш стажи учун, 40 ходимга фарзанд туғилиши муносабати билан 2 кунлик, 60 ходимга никоҳ туйлари муносабати билан 3 кунлик, 107 ходимга фарзандларининг никоҳ тўйлари муносабати билан 2 кунлик, 73 ходимга яқин қариндошларининг дафн маросимига 3 кунлик ва кўп сменали иш режимида ишлагани учун 754 та ходимга қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар берилди.
Қолаверса, икки ва ундан ортиқ фарзанди ва ногирон фарзанди бўлган аёлларга давомийлиги 3 иш кунидан иборат, 93 нафар аёлларга ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар бериб келинмоқда.
Жамоа шартномасининг V-бўлимида, меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари шартлари белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан, юқори малакали ходимларни рағбатлантириш, касб маҳоратини ошириш мақсадида корхона ходимларига уларнинг қўшган шахсий ҳиссаси ва малакасига қараб уларга қўшимча тарзда хақ тўлаш миқдорлари ўрнатилган, ишчи-ходимларга устама ҳақлар тўланиши йўлга қўйилган.

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ – МЕҲНАТГА МУНОСАБАТ

Жамоа шартномасининг VIII-бўлимида, Мехнатни мухофаза қилиш тадбирлари белгиланган бўлиб, 2018 йилда корхона ходимлари махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди.
Иш жойларини аттестациядан ўтказиш бўйича 235 та иш жойлари аттестациядан ўтказилди.
Ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган ишчи – ходимлар 2018 йил учун навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жамоа шартномасининг IX-бўлимида Ижтимоий суғурта, ижтимоий имтиёз ва кафолатлар нормалари белгиланган бўлиб, ушбу бандлар тўлиқ бажариб келинмоқда.

ҲАР БИР ҲОДИМГА ЭЪТИБОР КЎРСАТИЛДИ

Якунланган йилда 1992 та ходимга меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан моддий ёрдамлар берилди. Ходимларга соғлиғини тиклаш, шифохонада ётиб даволаниш харажатлари, яқин қариндошларининг дафн маросимларини ўтказиш учун, ходим вафот этганда уларнинг оиласига, корхонада ишлаб пенсияга чиққан пенсионер вафоти сабабли уларнинг оила аъзоларига корхона ҳисобидан моддий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, доимий равишда корхонада ишлайдиган барча ходимларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг бир баровари миқдорида овқат пули компенсация қилиб берилмоқда.
Корхона ишчиларининг таъкидлашича, ҳеч бир байрам, табир йўқки, касаба уюшма аралашувисиз ўтса. Қўмита фаоллари сабаб барчаси эсда қоларли тарзда ўтказилмоқда. Меҳнаткашларни моддий рағбатлантириш ҳам ўз вақтида бажарилмоқда. Байналмилал – жангчи фахрийларга “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан, пенсияга чиқиш муносабати билан , ходимларнинг 50, 60 ёш юбилей саналарида моддий ёрдамлар кўрсатилади.
“8-март Халқаро хотин – қизлар байрами” муносабати билан корхонанинг 649 нафар хотин-қизларига, “Наврўз”, “Рамазон ҳайит”, “Қурбон ҳайит”, “Мустақиллик куни” ва “Конститутция куни” байрамларида лавозим маоши миқдорида мукофот пули тўланди.
Ишловчи барча ходимлар учун қишки мавсумга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга моддий ёрдам пуллари тўланади.

ЯХШИ ХОРДИҚ-МУНОСИБ РАҒБАТ

Жамоа шартномасининг X-бўлимида, Маданий-марифий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт тадбирлари белгиланган бўлиб, корхонада 2018 йил мобайнида бир қанча тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилди.
Корхона ходимларининг 540 нафар фарзандлари қишки таътилда маданий ҳордиқ чиқаришлари учун вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган “Янги йил эртаги” томоша дастури Ширин шаҳар мусиқа мактабида ташкиллаштирилди.
Анъанавий “Соғлом оила” оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичида Илҳом Тожибоев оила аъзолари билан қатнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллашди.
“8-март” Ҳалқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Балли қизлар” шиори остида ишчи қизлар ўртасида танлов ташкиллаштирилди.
“Наврўз” умумхалқ байрамини нишонлашда корхона ходимларига байрам дастурхони ташкил этилиб, “Байрамона Наврўз дастурхони” кўрик-танлови ўтказилди.
“Наврўз” умумхалқ байрами ва “Энергетиклар куни” касб байрами муносабати билан ходимлар ўртасида шахмат – шашка спорт тури мусобақаси ҳамда цехлараро мини-футбол тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланди.
Ходимларнинг спортга бўлган доимий рағбати қўллаб- қувватланиб келинмоқда. Меҳнаткашларнинг оммавий спорт тадбирларида доимий иштирокига шароит яратилган. Якунланган йилда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан шаҳар миқиёсида ўтказилган спорт эстафетасида 3-ўринни, волейбол спорт турида ҳам корхона жамоаси 3-ўринни эгалллашди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ўтказилган “Санъатим сенга, обод юртим!” ижодий кўрик – танлови вилоят босқичининг “Чолғу ижрочилиги” йўналиши бўйича МТЦ ходими Мафтуна Хасанова, “Эстрада қўшиқчилиги” йўналиши бўйича Фурқат Ахуновлар муносиб қатнашиб, 3-ўринни эгалладилар.
1-сентябр “Мустақиллик куни” байрами муносабати билан корхона ходимлари фарзандлари ўртасида футбол спорт мусобақаси ўтказилди.
“Наврўз”, “Энергетиклар куни” байрамлари муносабати билан ишламайдиган меҳнат фахрийлари ва ўзгалар қаромоғига муҳтож ногиронларнинг холидан хабар олиниб, уларга озиқ – овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тарқатилди.
“Энергетиклар куни” касб байрами муносабати билан корхона цех жамоалари ўртасида “Касбим-фахрим” шиори остида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Меҳнаткашларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиқларини тиклаш мақсадида, касаба уюшмасининг аъзолик бадаллари хисобидан Республикамиз санаторийларига 61 та йўлланма ва тизимга қарашли бўлган “Нурафшон” санаторийсига 101 дона йўлланма харид қилинди ва ходимлар соғломлаштирилди.
Шунингдек, Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Гулистон” болалар оромгоҳида 175 нафар ходимларнинг фарзандлари соғломлаштирилди.
Ички туризимни ривожлантиришда республикамиз тарихий ёдгорликлари мавжуд қадимий жойлари Самарқанд шаҳрига 735 нафар ходимларнинг 35 маротаба саёҳатлари ташкил этилди, бундан ташқари, корхонада ишламайдиган меҳнат фахрийларининг Самарқанд шаҳрига ва Хўжамушкент зиёратгоҳига саёҳатлари ташкиллаштирилди.
Корхона ходимларининг 1 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалари учун 1740 та янги йил совғаси ҳарид килинди.

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МЕҲНАТИ

Жамоа шартномасининг XI-бўлимида, Аёллар меҳнатини тартибга солиш, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар белгиланган бўлиб, ўтган йил мобайнида 114 нафар аёлларга фарзанд тарбияси учун таътиллар берилди.
Жамоа шартномасининг XII-бўлимида, Ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар белгиланган бўлиб, 2018 йил мобайнида “Ходимлар тайёрлаш маркази” цехилар билан биргаликда касбга тайёрлаш ва малака ошириш ишларини амалга оширилди. Жумладан, стажер ва ўқувчилар сафидан 20 ходим янги касбга тайёрланди. Ишчилар сафида бўлган 155 ходим касбий малакаси оширилди. Мухандис – техник ходимлар сафидан 73 киши касбий малакасини оширди.
Ҳозирги кунда корхона ходимларининг 19 нафар фарзандлари корхона йўлланмаси бўйича Токент Давлат Техника Университетида контракт тўлов асосида таълим олмокда.
Олий таълимда сиртқи бўлимлар очилиши муносабати билан корхона ишчиларидан 20 нафари олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимига ўқишга киришди.
Ўтган йили Ширин энергетика маиший ва касб-хунар коллежининг 2 – курс ва 3-курсидан жами 311 нафар, Тошкент Давлат Техника Университетининг 73 нафар талабалари корхонада амалиётда бўлишди.
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ўтказилган “Энг фаол ёш энергетик” танловининг Республика босқичида ЭЦ ходими Санжар Розиқов муносиб иштирок этди.
2018 йилда жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун ўртача ҳисобда ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 9,1 млн.сўмни ташкил этди. Бу рақамлар ўтган йилга нисбатан карийб 1,5 бараварга оширилганидан дарак бермоқда.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!