Click to listen highlighted text!

КАСБГА МАСЪУЛИЯТ –ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

              Дунёни болалар каби ранг- баранг кўриш менга насиб қилган. Мана 27 йилки, касбим туфайли улар билан биргаман. Боёвут туманидаги “Қуёшжон” номидаги 1 – сон мактабгача таълим муассасасида кўп йиллик фаолиятда бўлдим. Шу йиллар давомида турли мудиралар билан бирга ишладим. Болаларни севадиган, шу билан бирга меҳнат жамоасининг ҳар бир аъзоси билан тил топишиб ишлай оладиган, муассасанинг барча ташвишини ўзиники билиб, тартиб ўрната оладигани кам учрайди.
Сўнгги икки йилда таълим масканимизга раҳбарлик қилаётган Сайёра Холмўминовна ана шундай кам сонли инсонларда учрайдиган қобилият эгаси эканлигини исботлай олди. Ёш бўлишига қарамай келибоқ муаммоларни ўрганиб, ечимига киришиб кетди. Биномиз ҳар йили таъмирланишига қарамай, кўп йиллардан бери сув билан таъминланиш ҳолати талабга жавоб бермас эди. Сув энг кераклиси, айниқса, болалар билан фаолият олиб борилганда бунинг зарурати ортади. Бироқ, кўп йиллар давомида сув бинонинг ўзида чиқмас, ишчилар томонидан ташиб келинарди. Мудира ташаббуси билан бу муаммо бартараф этилиб, ҳозирда жўмраклар ҳаракатида билан оби ҳаётдан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Яна бир янги ташаббусига тарбиямиздаги болажонлар ота – оналари миннатдорчилик билдиришди. Сабаби, бино хоналарига кузатув камералари ўрнатилди. Натижада, ҳар-бир бола қандай машғулот билан шуғулланаётгани, тарбиячи ҳаракатларининг доимий кузтиш имконияти яратилди. Бу ёзув тасмалари барча ходимлар орасида таҳлил қииниши одатга айланди.
Рахбарлик дегани, албатта, фидойилик дегани ҳамдир. Сайёрахон таълим жараёнларига, болалар тўғри овқатланишига эътибор беради. Вазифага виждон билан ёндашиб, охирига етказмай қўймайди. Шунинг учун ҳам доимо иш вақти тугашига қарамай уйига қайтишни ҳам унитиб ишга кўмилиб олади.
Пенсия ёшига етганлигим учун йил бошида меҳнат фаолиятимни тўхтатдим. Ҳамкасбларим, “боғчамиз” фаолиятидан кўнглим тўқ. Сабаби касбига масъулиятл билан ёндашадиган фазилатга эга мудирамизнинг улар билан биргалиги ишончни мустаҳкамлайди.

Марҳамат ШОКИРОВА.
(О.Мамадалиева уюштирди)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!