ЯНА БИР ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК
Жорий йилнинг 29 феврал куни Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида 2019 йил бошидан янги қабул қилинган Президент Фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти борасида навбатдаги ҳуқуқий саводхонлик семинари бўлиб ўтди.
Семинарга Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиевалар таклиф этилди ҳамда коллеж ходимларидан 38 нафари иштирок этдилар.
Семинар савол жавобларга бой тарзда қатта қизиқиш билан ўтказилди. Ходимлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди.
ВКУТБ Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева