Click to listen highlighted text!

АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР!

                Ҳар йили мамлакатимизда 8 Март – Халқаро хотин- қизлар байрами фасллар келинчаги баҳорни бошлаб беради. Ҳақиқий шарқона эъзозу эҳтиромга кўмилган хотин- қизларимизга бағишланган байрамлар баҳорнинг илк ҳафтаси давомида бўлиб ўтади. Йирик ташкилот ҳисобланмиш Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аёл ходимлари ҳам байрам муносабати билан табрикланди.
– Йирик ташкилотимизда эркаклар билан елкама елка туриб, фидокорона меҳнат қилиб қилаётган мунис опа-сингилларим, сизлар ҳар қанча эҳтиромга лойиқсизлар. Барчангизга гўзал байрам муборак бўлсин, – деди ташкилот раиси Рустамбек Турсунмуродов.- Сизларнинг ҳаётдан, ишингиздан рози бўлиб, яйраб- яшнаб юришингиз, бахту- саодатингиз учун хизмат қилишга тайёрмиз.
Тадбирда иштирок этган вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Ҳаётхон Ортиқбоева юртимиз сиёсати инсон манфаатларига йўналтирилганлиги, айниқса, аёлларга эзгулик тимсоли сифатида баҳо ва эътибор кўрсатилишини алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида чиройли шеърлар, яхши тилаклар тиланди. Барча аёл ходимларга бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти эсдалик совғалари топширилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!