МОЗИЙ БИЛАН ЮЗЛАШГАНДА
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори асосида касаба уюшмаларининг сайёҳлик фаолияти кенг тус олмоқда. Жойларда касаба уюшма ходимлари ва оила аъзолари учун юртимизнинг диққатга сазовор масканларига зиёрат – саёҳатлари ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббусида Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ходимларининг 30 нафари қадимий Хива, Урганч шаҳарлари томошасида бўлишди. Таассуротлар Урганч шаҳар темирйўл вокзалидан бошланди, дейди саёҳатчилар.
“Хорам паласе” меҳмонхонаси, замонавий шаҳар кўчалари, бунёдкорлик ортидан қад кўтарган иморат-у, масжидлар, гавжум бозорлари бир таассурот уйғотса, мозий билан юзлаштирган аждодларимиз мероси ифтихор ҳисларини кўнгилга меҳмон қилади.
Ҳамиша сайёҳлар билан тўлган шаҳар тарихи экскурсаводлар тилида ҳар куни ҳикоя бўлиб айтилмоқда.
– Узоқ йиллар таълим соҳасида меҳнат қилдим, – дейди меҳнат фахрийси Зуфар ота Тоғаев. – 4 кунлик намунали дастур асосида минг километрдан зиёд бўлган масофада сира толмасдан саёҳат қилиб қайтдим.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири