Click to listen highlighted text!

ШИФОКОР ИШГА ҚАЙТДИ

                  Сирдарё вилояти наркология диспансерида ¬навбатчи фельдшер вазифасида ишловчи Турсунали Абдураҳимов вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига мурожаат қилди. Аризада у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилингани баён этилган эди. Мурожаат бирлашма юридик бўлими ходимлари ва тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилди.
Дастлаб ходимга Меҳнат кодексининг 181- моддаси, 2 – қисми билан 30 фоиз миқдорида жарима интизомий жазо берилган. Иккинчи бор эса иккита буйруққа асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бироқ суриштирув жараёнида ушбу буйруқларнинг ноқонуний экани аниқланди. Чунки йиғилиш баёни қарор қисмида кимга нисбатан тақдимнома киритилгани аниқ кўрсатилмаган. Чунки иш берувчи томонидан касаба уюшмасига тақдимнома меҳнат шартномаси бекор қилинган куни киритилган. Унда Т.Абдураҳимов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақида эмас, интизомни бузганлиги юзасидан кейинги йиғилишларда қарор қабул қилиниши сўралган. Меҳнат кодексининг 101-моддасида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилинишида олдиндан касаба уюшма қўмитаси розилиги талаб этилиши кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга буйруқдан нусха ҳамда меҳнат дафтарчаси ўз вақтида берилмаганлиги оқибатида мажбурий прогул учун ҳақ ундирилиши ҳолати юзага келган.
Ходимни ўз иш жойига тикланишини сўраб иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига мурожаат этилди.
Яқинда суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Т.Абдураҳимов ўз ишига тикланиб, мажбурий прогул вақти учун иш берувчидан 1 975 542 сўм маблағ ундирилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА, «Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!