Click to listen highlighted text!

ХОДИМЛАР КАЙФИЯТИ ЮҚОРИ

            “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жамоаси вилоятда бўй кўрсатаётган янгиланиш ва ўзгаришларга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Қурилаётган уй- жойлар, шаҳарлар чароғонлигининг сабабчилари бўлган нурчилар кайфияти ҳам ишга мос бўлиши керак. Шу муносабат билан корхонанинг Сирдарё, Оқолтин, Сардоба, Боёвут туманлари ва Янгиер шаҳар бўлимларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ховос туман бўлими эса янги бинода иш бошлайди. Очиғи, айрим бўлимлар қурилганига кўп вақт бўлгани боис куз – қиш мавсумида ходимлар учун ишлаш қийинчилик туғдириб келган. Эшик ва ромлар эскиргани, иситиш тизими қолоқлиги боис ишчиларга муносиб шароит таъминлаб бўлмасди. Касаба уюшмасининг ташаббуси ва маъмуриятнинг кўмаги билан ходимлар манфаати таъминланадиган бўлди. Айтиш керакки, барча сарф – ҳаражатлар шартномавий ишлар бажарилишидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

         -Яна бир қувончли хабар жамоа кайфияти юқорилашига сабаб бўлди, – дейди бошланғич ташкилот касаба уюшмаси раиси Шавкат Мирзабеков. – Қозоғистон республикасида энергетика ходимлари ўртасида “Касб маҳорати” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда корхона техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи Алишер Шукуров иштирок этди.  Барча шартларда яхши натижаларни қайд этиб, ҳамкасбимиз II ўрин соҳиби бўлди.

            Корхонада муносиб меҳнат шароити яратилиши, ходимнинг хавфсизлик қоидаларини пухта эгаллаши, қўйингки, ҳамма яхши янгиликларда касаба уюшмасининг ўрни сезилиб туради.

 

Озода МАМАДАЛИЕВА

«Ishonch»   

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!