Click to listen highlighted text!

СОҲА ХОДИМЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

          Бугун Гулистон шаҳрининг “Алпомиш” спорт мажмуасида спартакиада ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тасарруфидаги тиббиёт муассасалари, барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ходимлари мазкур тадбирнинг иштирокчилари бўлишди.
Спортнинг мини-футбол ва волейбол турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда 350 дан зиёд тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
“Ғолиб бўлганимиздан бағоятда хурсанд бўлдик” дейди волейбол бўйича 1-ўринни эгаллаган Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасидан келган спорт жамоаси вакили С.Шодиева. Мусобақалар муросасиз ва юқори кайфиятда бўлиб ўтди. Жамоамиз хотин-қизларига қимматбаҳо совғалар ҳам беришди.
Мини-футбол мусобақаларида Сирдарё тумани жамоаси I-ўринни, Сайхунобод тумани жамоаси II-ўринни ва Янгиер шаҳри жамоаси III-ўринни эгаллашди.
Волейбол мусобақаларида I-ўринни Сирдарё тумани жамоаси, II-ўринни Сайхунобод тумани жамоаси ва III-ўринни Оқолтин тумани жамоаси ўзаро бўлиб олишди.
Ғолиб жамоалар ва номинациялар ғолиблари тармоқ касаба уюшмасининг кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!