Click to listen highlighted text!

ХОДИМ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ.

         Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига кўп йиллардан буён Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникада ҳамшира вазифасида ишлаётган Умида Исаханова хамширалик тоифаси борлиги муносабати билан иш ҳақига устама олиб келганлиги, ҳозирги вақтга келиб устама ҳақларини тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, уни ундирилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этган.
Мурожаат вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева томонидан ўрганиб чиқилди ва У.Исахановага ҳақиқатдан ҳам ойлик иш ҳақига қўшимча устама ҳақ тўлаш белгиланганлиги, лекин, айрим сабаблар билан ушбу устамалар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари билан мулоқат қилиниб, ушбу тўловлар ҳисоб рақамга пул тушиши билан бир йўла тўлаб берилишига кўрсатма берилди.
Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотномасига асосан У.Исахановага 3244846.17 (уч миллион икки юз қирқ тўрт минг саккиз юз қирқ олти сўм) 17 тийин ойлик иш ҳақларига қўшимча устама тўловлари тўлаб берилди.
Ходим мурожаати қаноатлантирилди.

Юридик бўлими мудири  Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!