Click to listen highlighted text!

ШИЖОАТ ВА САХОВАТ КАМАРИН БОҒЛАБ

Сардоба тумани айни кунларда шижоат ва саховат камарини боғлаган юртдошларимиз томонидан қайта бунёд бўлмоқда. Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келиб айни манзилда қурилиш, ободлик юмушлари билан банд бўлган ҳашарчиларга шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ишларида вилоятнинг кўплаб ташкилотлари томонидан ташаббус кўрсатилаётир.
“Юртдош” МФЙ ҳудудидаги турар-жой бинолари Бухоро вилоятидан келган қурувчи-усталар томонидан тикланмоқда. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан рамазон ҳайити арафасида бухоролик ҳашарчилар шароитлари ўрганилди. Дастурхон ёзилиб, 50 кг миқдоридаги ош дамланди.
– Маҳалламиз асосий талофат кўрган ҳудудлардан ҳисобланади, -дейди хонадон соҳиби Шамсиддин Суяров.- Йўқотишлардан кўнглимиз ҳам бўшаб қолгандек бўлди. Вақтида билдирилган далда сабаб ўзимизга келдик. Ҳозирда маҳалладаги тикланиш ишларига ўзимиз ҳам кўмаклашаяпмиз. Меҳрибон Ватан сабаб умидимиз ўсиб, орзу қилишни бошладик.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!