Click to listen highlighted text!

ҚОНУН ТАРҒИБОТИ — КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ БУГУНГИ КУН МАСАЛАСИДИР

             Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Жорий йилнинг 13 январидан бошлаб бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов ўтказилиши бўйича амалий ўқув-семинарлари ва 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш бўйича қабул қилинган тадбирлар режасига мувофиқ дастлабки ўқув-семинар Сирдарё туманида ўтказилди. Семинарда тармоқлар касаба уюшмаларининг Сирдарё туманидаги барча бошланғич ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирок этишди.


Тарғибот тадбирида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Р.Турсунмурадов кун тартибидаги масалага оид маъруза билан қатнашдилар.
Маърузачилар томонидан Қонуннинг айни пайтдаги долзарблиги ва аҳамияти, корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаларининг ўрни, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва аъзолари учун белгиланган имкониятлар, ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирлар савол-жавоб ва мунозара тарзида ташкил этилиб, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари фаол иштирок этдилар.
Тадбирда касаба уюшма фаоллари ва иш берувчилар вакилларидан қарийиб 100 нафар киши қатнашди.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!