Click to listen highlighted text!

САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

                2020 йил 27 февраль куни Гулистон шаҳар 2-умумтаълим мактабида мактаб маъмурияти яъни иш берувчи ва мактаб касаба уюшмаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2019 йилдаги ижроси бўйича жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Масъул ташкилотчи А.Мамарасулов, Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштанов иштирок этди ҳамда Ф.Таштанов йиғилишга раислик қилди. Йиғилишда мактаб директори М.Қосимова, касаба уюшма қўмитаси раиси К.Ўринбоеваларнинг ўтган даврда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг ижросини назорат қилувчи комиссияси раиси Н.Кенжаева Жамоа шартномаси ижроси бўйича далолатнома билан таништирди. Шундан кейин ташкилотнинг янги 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси маъқулланди ва қабул қилинди.
Шу йиғилишнинг ўзида мактаб бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси К.Ўринбоева қўмитанинг 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган даврда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари Б.Эркинхонов, М.Қосимовалар касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, унинг ҳисобот даврдаги фаолиятига қониқарли деб баҳо беришди. Кун тартибидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби ва қўмита раисини сайлаш, шаҳар конференциясига делегат сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди. Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб яна Ўринбоева Камола қайта сайланди. Сайланган қўмита аъзоларини табриклаш ва фикр алмашиш мақсадида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Мамарасуловга сўз берилди, шундан сўнг йиғилишга якун ясалди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси     Ф. Таштанов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!