ХОРАЗМГА САЁҲАТ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш бўйича билдирган фикрлари ижросини амалга оширишда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори доирасидаги тадбирларни давом эттириш, сайёҳлик дастурларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этиш, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга кўмаклашиш мақсадида 2020 й 1 март куни вилоятимиздан бир гуруҳ (54 нафар) аёлларининг Хоразм воҳасига саёҳати ташкиллаштирилди.
Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан саёҳатчилар таркиби илғор пиллакорлардан, ободонлаштириш бошқармаси ходимларидан ва ўтган йилги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишда фаол қатнашган теримчи аёллардан шакллантирилди.
Маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими