ҲИСОБОТ САЙЛОВЛАРДА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
2020 йил 4 март куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши тизимидаги АТБ “Агро банк” Сирдарё вилоят бошқармасида жамоа шартномаси бандларининг 2019 йилда бажарилиши муҳокамаси, касаба уюшма қўмитаси ва тафтиш комиссиясининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи асосида меҳнат жамоасининг умумий ва ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 2019 йил якунлари бўйича жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятлари ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Саидқулов ҳамда касаба уюшма қўмитасининг олиб борган ишлари юзасидан қўмита раиси И.Турсунқуловлар ҳисобот беришди, текшириш комиссиясининг далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида касаба уюшма қўмитасининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти юзасидан қўмита раиси И.Турсунқуловнинг ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланган, хусусан банк сохасига оид масалалар муҳокама этилди, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуни ҳақида батафсил тушунчалар берилди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда бошқарма касаба уюшма қумитасига ёш мутахассислардан янги номзодлар киритилди ва сайландилар. Йиғилишда касаба уюшма қумитасининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилди. Касаба уюшма қўмитасининг янгиланган беш кишилик таркиби аъзолари ва раиси қайта сайланди.
Агросаноат мажмуи ходимлари
касаба уюшмаси Гулистон
шаҳар Кенгаши раиси Ш.М.Джаббаров