АМАЛИЙ ИШЛАР БИЛАН ҲОТИРЖАМ КУНЛАРГА
Юртимизда амалда бўлган карантин талаблари Сирдарё вилоятида давомли тартибда давом эттирилмоқда. Сўнгги кунларда аҳоли орасида касаллик аниқланган ҳудудлар рўйхатида ушбу вилоят номи қайд этилгач, хушёрлик ортгани сезилди, ҳатто.
Бозорлардаги ҳолат, банк кассаларида навбатлар сийраклиги аҳоли орасида кўринмас ”душман” тушунчаси етарли эканлигини намоён қилмоқда. Бироқ, аҳолининг ўзига боғлиқ бўлмаган, меҳнат жараёни кечаётган муҳитларда ҳолат қай тарзда кечаётир?
Бу борада вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари фаолиятда бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қурилиш ва савдо корхона- муассасаларида мониторинг текширувлари олиб боришмоқда. Ишловчи ишчи-ходимлар учун меҳнат шароитлари яратилганлик ҳолатлари ўрганилаётир.
Ишчи гуруҳ томонидан шу кунгача 99 та ишлаб чиқариш корхоналари, 117 та қурилиш объектлари, 22 та хизмат кўрсатиш ва 40 та савдо-сотиқ корхоналарида ходимларнинг меҳнат шароитлари ҳамда карантин талабларига риоя этилиши, шунингдек, яшаши учун шароитлар яратилганлиги ўрганилди.
Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан 117 та қурилиш объектларида ишловчи ишчи ва хизматчи ходимларга меҳнат шароитлари яратилганлиги юзасидан мониторинг ўтказилди.
Ўрганилган 99 та ишлаб чиқариш ташкилотларида коронавирус пандемияси даврида карантин қоидалари талабиларига риоя қилган ҳолда 12 минг 10 нафар ишчи ходимлар ишга жалб қилинган. Ушбу ташкилотларнинг барча ишчи ходимлари иссиқ овқат билан таъминланган.
Шунингдек, ўрганилган 22 та хизмат кўрсатиш ташкилотларида коронавирус пандемияси даврида карантин қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда 667 нафар ишчи ходимлар ишга жалб қилинган. Уларнинг махсус кийим, тиббий ниқоб ва зарарсизлантирувчи восиатлар билан таъминлангани ҳолда, тана ҳарорати ўлчовчи пирометр ускунаси ва дизенфекция ишлари ташкил этилмагани соҳа раҳбарларининг ҳавфсизлик ишларига панжа орасидан қараганини яққол сездирди.
Бугунги кунгача ўрганилган 40 та савдо шахобчаларида коронавирус пандемияси даврида карантин қоидалари талабиларига риоя қилган ҳолда 40 тасида ҳам ходимлар махсус кийимлар билан таъминланган.
Ҳудудий деҳқон бозорларида назорат органлари, яъни, ИИБ, Миллий гвардия, ДСЭОМ, Давлат ветеренария ходимлари бириктирилиб, фаолият олиб боришмоқда. Бозорларга кириб келаётган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабараториясида текшириб, савдога рухсат берилмоқда.
Шунинг билан бирга июнь ойининг бошидан буён бирлашмага электрон, ёзма ва оғзаки кўринишда 18 та шикоят аризаси тушган.
Мурожаатлар қаноатлантирилиши баробарида“Сирдарё вино” АЖ ҳуқуқшуноси С.Озбеков, Сирдарё аёллар интернат уйи ходими М.Тўхтаевалар ўз иш жойларига тикланди.
Шунингдек, “Сирдарё вино” АЖ ходимлари иш ҳақларида қарздорлик вужудга келган. Апрел ва май ойлари учун 48 429 719 000 (қирқ саккиз миллион тўрт юз йигирма тўққиз минг етти юз ўн тўққиз) сўм қарздорлик маблағи ходимлар фойдасига ундириб берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Хотин-қизлар муаммолалари бўйича 1211 ишонч телефони”га 8 та мурожаат тушган, шундан 6 таси ҳуқуқий масалада бўлиб, 5 таси ижобий ҳал этилди. 2 нафарига 1 950 000 (бир миллион тўққиз юз эллик минг) сўм иш ҳақлари ундириб берилди. 4 нафари ўз ишига тикланди.
Хулоса ўрнида сизга айтаримиз битта, амалий ишлар билан ҳотиржам кунларга етиш мумкин.
Шириной УМАРАЛИЕВА, ЎКУФКнинг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори </certer