Click to listen highlighted text!

ЯНГИЕРДА «СОҒЛОМ ОИЛА» СПАРТАКИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Шу йил 13 февраль куни Янгиер шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шахар кенгаши тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари жамоалари ўртасида  “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг саралаш босқичи  ўтказилди.

– Оилавий спорт мусобақаларида жами 10 та оила  қатнашди. Улардан 5 та оила ўғил бола фарзанди билан ва 5 та оила қиз бола фарзанди билан иштирок этдилар, – дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Улуғбек Алланазаров. – Мусобақа жараёнлари жуда қизиқарли давом этди ва ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилди. Мусобақанинг 7 та шарти бўйича беллашишган Янгиер шаҳридаги 1- умумтаълим мактабининг  ўқитувчиларидан Абдулло ва Насиба  Хабибовлар ва уларнинг фарзанди Бекзод Раҳматуллаев, Баҳодир ва Малика Рахмоновлар ва уларнинг қизи Фарангиз  мутлоқ ғолиб деб топилдилар.

1-2-3-ўринларни олган ғолиблар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!