Click to listen highlighted text!

ОИЛАВИЙ СПОРТЧИЛАР ШАҲАР БОСҚИЧИДА БЕЛЛАШДИЛАР

“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгашининг 2016 йил иш режасига мувофиқ, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса, ходимлар оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида ҳамда Сирдарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 11 январдаги 3-9 “с” сонли карори  асосида    “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг 2016 йил январ ойида тизимдаги барча бошланғич ташкилотларда биринчи босқичи ўтказилган эди. Яқинда   “Алпомиш” спорт мажмуасида соҳа ходимлари ўртасида мусобақанинг иккинчи (шаҳар) босқичи ўтказилди. 

Мусобақа Низомига кўра 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзанди бўлган ота ва она қатнашчилар ўртасида 5 та шарт асосида 15 та оила ўртасида беллашув ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра Гулистон шаҳар таълим тизимига тегишли ташкилотларда меҳнат қилувчи ўғил фарзандли оилалар ичида 15-умумтаълим мактабидан Шайжигитовлар оиласи (ота-Шайжигитов Хамза, она-Шайжигитова Малика, фарзанд-Райимқулов Суннатбек) 1-ўрин, 2-умумтаълим мактабидан Исмоиловлар оиласи 2-ўрин, 11-умумтаълим мактабидан Мирзаевлар оиласи 3-ўринни қўлга киритишган бўлса, қиз фарзандли оилалар ичида 11-умумтаълим мактабидан Исмоиловлар оиласи (ота-Исмоилов Қахрамон, она-Исмоилова Сабоҳат, фарзанд-Муроджонова Сарвара) 1-ўрин, 17-сонли мактабгача таълим муассасасидан Сулаймоновлар оиласи 2-ўрин, 10-умумтаълим мактабидан Бўроновлар оиласи 3-ўринни эгаллашди.

– Касаба уюшмалари ходимларнинг оммавий спорт турлари билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзига риоя қилишларига кенг имкониятлар яратиб бермоқда, – дейди Гулистон шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Қаҳрамон Исмоилов. –Биз ҳам оилавий мусобақаларда иштирок этиб, худди ёшлигимизга қайтгандек бўлдик. Фарзандларимизнинг шодлигини айтмайсизми? Ушбу спорт байрами ташкилотчиларидан  жудаям миннатдормиз.

Мазкур мусобақаларда 1,2,3-ўрин олган юқорида номлари келтирилган ғолиб жамоалар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди. Фаол иштирок этган   2 та оилавий жамоа “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила” номинацияси бўйича  эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!