Click to listen highlighted text!

ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ УЧУН

Шундай касб эгалари борки, миллат, мамлакат тараққиётига хизмат қилади. Уларнинг кўмагида билимли, интеллектуал салоҳиятли ёшлар тарбия топади. Англаганингиздек, бу касб ўқитувчи, устоз аталади.
Туманимизда бу соҳага умрини бахшида этган, ўз фаолиятини ёшлар билан боғлаган устозлар кўп. Улар фидойилиги муносиб қадр топмоқда. Касаба уюшма ташкилотлари ҳам шарафли касб эгаларига муносиб иш ва дам олиш шароитлари яратишга эътибор қаратмоқда.
1-октябр- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тумандаги 256 нафар педагог-тарбиячилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, 2020 йил “Илм -маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Дастури доирасида бошланган янги ўқув йили учун эҳтиёжманд ишчи-ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, фарзандларини бепул ўқув дарсликлар билан таъминлаш мақсадида ходимларнинг 50 нафар фарзандларига ўқув дарсликлари олиб берилди.
Шарафли ва эзгу фаолият билан машғул инсонларнинг кўнглини олиш фаолиятимизнинг асосий мезонидир.

Баходир АХРОРОВ,
Ўзбекистон таьлим ва фан ва
ходимлари касаба уюшмаси
Мирзаобод туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!