Click to listen highlighted text!

ОДАМЛАРДА ЭРТАНГИ КУНГА ИШОНЧ ОРТИБ БОРМОҚДА

Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Сардобага пресс-тур ташкил этилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан 2020 йилнинг 20 октябрь куни Сирдарё вилоятининг бугун янги қиёфа касб этган Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод ва Сирдарё туманларига Пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар вилоятнинг мазкур туманларида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш ва бандликни таъминлаш йўналишларида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва уларнинг натижалари билан батафсил таништирилди.
Маълумки, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув ¬омбори билан боғлиқ тош¬¬қин кўлами, унинг зиён-заҳмати натижасида аҳоли яшаш манзилларига катта кўламда зарар етиб, барча юртдошларимизни чуқур ташвишга солди.
Зудлик билан Президентимиз раҳбарлигида талафотлар оқибатларини бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатлар ишга солиниб, Сардобада рўй берган техноген офат туфайли зарар кўрган аҳолига тезкор ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Вилоятнинг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги жами 28 та маҳалладан қарийб 90 минг нафар фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Cув босган жойларни тозалаш, қайта тиклаш, одамлар кўнглини кўтариш мақсадида амалга оширилган ишларнинг самараси бугун яққол кўриниб турибди.
Қисқа муддат ичида, яъни ўтган 5 ойда ҳамжиҳатликда бажарилган меҳнат натижасида кўрган кўзни қувонтирадиган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилди. Талофат кўрган ҳудудлардан жами 4 435,2 минг м.куб сув тортиб чиқарилди ва махсус муҳандислик инженер-техник воситалар ёрдамида 5 210 та уй чиқиндилардан тозаланди. Сувдан тозаланган хонадонларда дезинфекция ишлари амалга оширилди. Юз берган техноген офат оқибатида 2 минг 211 та хонадон яроқсиз ва 2 минг 499 та хонадон таъмирталаб ҳолатга келган эди. Амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида янги уй-жойлар барпо этилиб, бугунги кунга қадар жами 80 064 нафар (89,5%) аҳоли ўз яшаш манзилларига қайтарилди.
Зарар кўрган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ва эътибори натижасида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида катта кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Мазкур жараёнда таъмирлаш ишларига 167 та техника, 672 та пудратчи корхона ва 2 454 нафар ишчи жалб этилди. 1 830 та уйларда қурилиш таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, 11 170 нафар фуқарога фойдаланишга топширилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари билан бир қаторда тошқиндан талофат кўрган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилди.
Бундан ташқари Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида 100 та ва “Янги Ўзбекистон” маҳалалсида 6 та, Сардоба тумани “Юртдош” маҳалласида 48 та уй, 6 та хизмат уйи капитал таъмирланди. Тошқин оқибатида уй-жойлари яроқсиз холатга келган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдони танланиб, 86 та 2 640 хонадонли барча шароитларга эга кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.
Таъкидлаш ўринлики, Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласида қурилаётган янги уй-жойлар мавзесида 275 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ва 660 ўринли умумтаълим мактаби биноси ҳам қуриб битказилмоқда. Ҳар бири 500 ўринга мўлжалланган 3 та масжид барпо этилмоқда. Шунингдек, техноген офатдан зарар кўрган 7 та қабристонда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.
Айни дамда 184 км йўл, 19 та кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Тошқин натижасида талофат кўрган 4 та электр подстанцияси,
106 та электр трансформатор, 6 269 та электр устунлар тўлиқ янгисига алмаштирилиб, ўрнатилди ва 345 км электр сими уланди. Аҳоли пунктларида 66 км газ қувури, 47 дона газ тақсимлаш қурилмаси тикланди. Жойларда 89,9 км ичимлик сув тармоғи, 11 та сув тақсимлаш иншооти ва 7,9 км оқова сув тармоғида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётир.
Ўрганишлар якунига етказилиши биланоқ Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларнинг йўқолган ва зарар кўрган жами 8 239 та, шундан,
2 305 нафар фуқароларнинг биометрик паспорти, 714 та хайдовчилик ва 69 та транспорт воситаларни қайд этиш гувоҳномаси, 2 767 та туғилганлик, 115 та ўлимни қайд этиш ҳақидаги ҳамда 800 та никоҳ гувоҳномаси, 125 та ўрта махсус мутахассислиги бўйича диплом эгаларига қайта тиклаб берилди.
Кўрилган чора тадбирлар натижасида тижорат банкларидан кредит олган
32 нафар юридик ва жисмоний шахсларга суғурта ташкилотлари томонидан
1,6 млрд. сўм товон пуллари тўлаб берилди. Бундан ташқари мол-мулкларига зарар етган 39 та тадбиркорлик субъектларининг 6 тасига суғурта тўловлари амалга оширилиб, 33 тасига 9,1 млрд.сўм тўлов белгиланди.
Зарар кўрган хонадон эгаларига пластик карточкалари очилиб, ҳар бирига
40,0 млн.сўмдан, хонадонлари кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларида жойлашган фуқароларга эса 20 млн.сўмдан моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, барчалари зарар кўрган хонадон эгаларига 7 турдаги маиший техника жиҳозлари тарқатилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Давлатимиз раҳбарининг топшириқларидан келиб чиқиб, умумий қиймати 2,2 трлн.сўмлик 323 та янги лойиҳанинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Мазкур лойиҳалар доирасида 10 307 та янги иш ўрини яратиш назарда тутилган бўлиб, бугунги кунда 182 та 623,2 млрд.сўмлик лойиҳалар ишга туширилди ва 5000 га яқин янги иш ўринлари яратилди.
Дарҳақиқат, талофат кўрган ҳудудларнинг тошқиндан олдинги кўринишини, инфратузилмасини билган, кўрган киши ҳозирда қисқа вақт ичида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини, олиб борилаётган ислоҳотларни кўриб, халқимизнинг ҳамжиҳатлигига, бағрикенглигига тан бериши шубҳасиз. Бу манзара-ю ўзгаришларни ҳис этган ҳар бир инсонда эртанги кунга бўлган ишонч ортиб бораверади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!