Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШГА ДОИР ИШЧИ ГУРУҲЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ҳудудларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни жорий этиш,барча ҳудудларда яшовчи аёллар ва ёшлар муаммоларни аниқлаш, уларга зарур ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда соҳа ходимлари олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, мамлакатимиздаги 28 та туман ва шаҳарларда яшовчи хотин-қизларга оид масалаларни манзилли равишда ўрганиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятидан Ховос тумани ва Янгиер шаҳарлари намуна тарзида олиниб, Республика Ишчи гуруҳлари томонидан туман ва шаҳарлар ҳамда фуқаролар йиғинлари миқёсида иш олиб борадиган Ишчи гуруҳлари таркиблари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизими орқали олиб бориладиган ўрганишлар натижаларини ўзида акс эттирадиган махсус саволномалар тузилиб, масъул ходимлар орқали штабга етказиб берилади ва рўйхатга олинади.
Жойлардаги Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан маҳаллардаги ҳар бир хонадонларга кириб, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда оиладаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ва аёллар, шунингдек, 31 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!