Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИДА ТУБ БУРИЛИШ.

2020 йил 23 ноябр куни “Гулистон нефт базаси” МЧЖ Сирдарё филиалида 40 ортиқ ходимлар, “Hududgaz Sirdaryo” газ таъминоти филиалида 47 нафар ходимлар иштирокида 2020 йил 11 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи тафсилотлари ҳақида тарғибот ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг ҳуқуқ инспектори А.Саидов, Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлим мудири С.Саидмахмудовлар ҳамда ташкилот раҳбар ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда сўзга чиққан маърузачилар 2020 йил 11 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи бўлиб ўтганлиги, Қурултой ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов ва касаба уюшмаларининг ижтимоий хамкорлари бўлган кўплаб вазирлик, идораларнинг биринчи раҳбарлари, вилоятлар хокимлари, умумий 427 нафар ходимлар делегат сифатида қатнашганликлари айтиб ўтилди.
Шунингдек, Қурултой аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига табриги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов томонидан ўқиб эшиттирилгани, Давлат раҳбари томонидан тарихда илк бор касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига табрик йўллаб, Республикамизда 11 ноябрь кунини касаба уюшмалари куни деб белгилаш, шунингдек, соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги ҳалқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш таклифларини билдирганликларини маълум қилдилар.
Шу билан биргаликда касаба уюшмаларида бу тарихий воқеа сифатида хар йили байрам қилиниши, бу билан касаба уюшмаларига ишонч ортганлиги, касаба уюшмалари доимо ходимлар ижтимоий–иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда маслакдош ва кўмакчи бўлишларини, юрт тараққиёти йўлида доимо лаббай деб жавоб беришликларини тушунтириб ўтишдилар.
Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига уларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Меҳнат инспекцияси Сирдарё вилояти бўйича
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!