УСТОЗЛАР БЕЛЛАШГАНДА
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан халқ таълими бўлими ва шаҳардаги умумтаълим мактаблари ходимлари ўртасида “Спорт-саломатлик куни” шиори остида спартакиада турнири ўтказилди. Спартакиадада 20 та ташкилотдан шакллантирилган гуруҳлар спортнинг волейбол турида баҳсларга киришди. Турнир натижаларига кўра қатнашчилар ўртасида жамғарилган очколар билан барча жамоаларни ортда қолдирган 1-умумтаълим мактаби ходимлари мутлақ ғолибликка эришди. Шаҳар 5-умумтаълим мактаб жамоаси ва 15-умумтаълим мактаби ходимлари иккинчи ва учунчи омадли ўринларни қўлга киритишди.
Ғолиб бўлган жамоа аъзоларига касаба уюшмасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Худди шундай спорт мусобақаси тармоқнинг Мирзаобод туман Кенгаши томонидан ташкил этилди. Унда туман халқ таълими тизимидаги раҳбар ходимлар ва уларнинг ўринбосарлари ўртасида минифутбол турнири ўтказилди. Жами 97 нафар спортсеварлар тадбирида туман хокими Жонибек Яриев ҳам иштирок этди.
Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаси томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»