Click to listen highlighted text!

Касаба уюшмаларининг Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши томонидан “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни”ни кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида тизимда фаолият юритаётган ўн нафар Байналминал жангчилар ҳамда ўн саккиз нафар бу йил ўзларининг муборак 60 ёшларини нишонлаётган ишчи-ходимларга совғалар тарқатилди.
Тадбирда Сирдарё туман халқ таълими бўлими мудири Р.Дўсмуротов ҳамда касаба уюшмалари туман Кенгаши аъзоси Ш.Юлдашевалар қатнашчиларга ўзларининг самимий табрикларини билдиришди.


Ширин шаҳрида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

2021 йил 11 январ куни Ширин шаҳар 2-умумий ўрта таьлим мактабида -Ватанпарварлик ойлиги доирасида шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳарбий қисм ҳамкорликда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда «Фарҳод» маҳалласи фаоллари ва жамоат ташкилоти вакиллари иштирок этишди.
Ҳарбийлар томонидан қўл жанги чиқишлари, жанговар қурол-аслахаларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишди. Бу каби тарғибот тадбирлари ўқувчи ёшларда Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада юксалтиради.

ВКУТБ маъданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!