ШОДЛИК УЛАШИБ
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши Наврўзи оламни шоду хуррамлик билан қаршиламоқда. Фахрийлар, кам таъминланган оилалар, ёлғиз, ногирон ва беморларни йўқланиб, уларга байрам совғалари улашилмоқда.
Тизимда фаолият юритаётган ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган 17 нафар хотин-қизга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, кўп йиллар давомида тизимда ишлаган, бугун нафақада бўлган 15 нафар фахрий ҳолидан хабар олинди.
Хонадонига бориб байрам совғалари тарқатилди. Хизмат йиллари давомидаги хотиралари билан ўртоқлашилиб, бугунги кундаги ўзгаришлар, соҳадаги янгиликлар ҳақида қизғин суҳбат қурилди.
Муҳаббат МЕЛИБОЕВА,
Сирдарё туманидаги 1-умумтаълим мактаби
Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси