Click to listen highlighted text!

ВАТАН СИЗНИ УНУТМАЙДИ, МАРД ЎҒЛОН!

Ўтганлар хотирасини ҳурмат билан ёдга олиш халқимизнинг улуғ фазилати ҳисобланади. Айниқса, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун курашган, шу йўлда жонини аямаган инсонлар номи авлодлар томонидан доимо ардоқланиб келинган.
Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи Саломат Холматова хонадонига байрам арафасида шаҳар ички ишлар бўлими, касаба уюшма фаоллари ташриф буюришди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ботир Усмонов хонадон аъзоларини Хотира ва қадрлаш куни билан самимий қутлар экан, бугунги тинч, осуда ҳаётимизни таъминлашда хонадон соҳиби, ҳозирда марҳум Сатторқул Холматовдек мард, жасур ўғлонларнинг ҳиссаси беқиёслигини алоҳида таъкидлади.
Сатторқул Холматов 1990- йил хизмат вазифасини бажариш вақтида, жиноятчини қўлга олиш пайтида оғир яраланиб ҳалок бўлган. Мард ва жасур ўғлоннинг хизмати ҳеч қачон унут бўлмайди. Оиласининг аҳволидан мунтазам хабар олиниб келинмоқда.
Хонадон соҳибига вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг моддий ёрдами топширилди.
Касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар жойларда давом этмоқда.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!