Click to listen highlighted text!

БИР МУРОЖААТ-НАТИЖА.

Касаба уюшмалари доимий равишда ташкилот, корхона ва муассасалардаги ходимлар манфаати борасида иш олиб борадилар. Шундай экан, бизга келиб тушаётган барча мурожаатлар жойида холисона, қонун доирасида ўрганиб, хулоса қилинади.
Бир мурожаат-натижа режаси асосида ЎКУФнинг Сирдарё вилояти Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2022 йил шу кунга қадар 35 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 13 таси қаноатлантирилган, 22 нафарига қонуний тушунтиришлар берилган.
Мурожаат муаллифларидан 25 га яқин ходимлар ҳуқуқи тикланган бўлиб, мурожаат муаллифларидан 7 нафар шахсларга жами 36 430 148 (ўттиз олти миллион тўрт юз ўттиз минг бир юз қирқ саккиз) сўм иш ҳақлари ва бошқа тўловлар ундириб берилди.
Хусусан: Алимов Акмал Ғайбуллаевич, Боёвут туман ободонлаштириш бошқармасида ишлаб, иш ҳақига қўшимча, устама ва мукофот пулларини ола-олмаганидан мурожаат қилган. Мурожаат жойида ўрганилиб, иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва ходимга жами 7 983 852 (етти миллион тўққиз юз саксон уч минг саккиз юз эллик икки) сўм ундириб берилди.
Омонова Лола Юлдашевна Сирдарё вилоят электр тармоқлари АЖда ишлаб, ҳозирда туғруқ таътилига чиқиши керак бўлган қизи Омонова Ҳуршидага (асосий ходим бола парваришлаш таътили даврига вақтинча ишга кирган, асосий ходим ишга қайтгач) иш берувчи томонидан туғруқдан олдинги ва туғруқдан кейинги таътиллар берилмаётганлиги ва таътил пуллари тўланмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган, мурожаат жойида ўрганилиб, иш берувчи билан музокара ўтказилди ва қонуний тушунтиришлар берилди. Натижада Ҳ.Омоновага туғруқдан олдинги ва туғруқдан кейинги таътиллар расмийлаштирилиб, унга 15 630 000 (ўн беш миллион олти юз ўттиз минг) сўм нафақа пуллари тўлаб берилди.

ЎКУФнинг Сирдарё вилоят
Кенгаши Меҳнат ҳуқуқ инспектори                           Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!