ҲАМШИРАЛАР КАСБ БАЙРАМ КУННИНИ НИШОНЛАДИЛАР
Бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг самарасини бермоқда.
Ушбу янгиланиш жараёнларида ҳамширалик ишини риқожлантириш ва халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бу касб соҳибларига бўлган чексиз хурмат намунасидир. Чунки тиббиёт соҳасида эришилаётган ютуқларда ўрта тиббиёт ходимларининг ҳам муносиб хиссалари бор.
Бугунги кун ҳамширалари иш жойида моҳир мутахассис, жамиятда фаол ташаббускор, фидойи инсонлардир. Шу сана муносабати билан барча тиббиёт муассасаларида байрам тадбирлари нишонланмоқда. Шунингдек, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ҳамкорлигида байрам тадбири ўтказилди. Унда бир гуруҳ ўрта тиббиёт ходимлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳамда вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловида иштирок этиб, номинациялар бўйича ғолиб деб топилганлар орасида Сирдарё вилоят эндокринология диспансери ҳамшираси Хасанова Насиба ҳамда Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси фелдшери Олимжонов Сухробларнинг ҳам борлиги барчани қувонтирди. Улар “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси” деган юксак номга сазовор бўлдилар.
Барча ўрта тиббиёт ходимларини бугунги касб байрамлари билан самимий табриклаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин азиз ҳамширалар!
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вилоят Кенгаши раиси Р.Абдалимова