Click to listen highlighted text!

МУРОСАСИЗ БАҲСЛАР: СПОРТГА ҚИЗИҚИШНИ ОШИРАДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан ишловчи ходимларни спортга жалб этишга катта эътибор берилмоқда. Боиси, соғлом одамнинг ўз оиласига, жамиятга кўп наф келтириши, бор гап. Спортнинг оммавий турлари билан мунтазам шуғулланиш соғлом турмуш асоси ҳисобланади. Шу боис ҳам, ташкилот ҳовлисида спорт –соғломлаштириш маскани фаолияти йўлга қўйилган. Ташкилот ходимлари дам олиш вақтларида севимли спорт тури билан шуғулланиши, соламатлигини тиклаши мумкин.
Яқинда соҳа ходимлари ўртасида спортнинг бир қанча турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Доимий спортга ошно бўлган спортсеварлар ўртасидаги баҳслар муросасиз кечди.

-Биз кўпинча вилоятда ишловчи ходимлар ўртасида спорт спартакиадаси ўтказамиз. Унда иштирокимиз ташкилотчилик бўлади, -дейди ташкилий ишлар ишлар бўлими мутахассиси Эркин Аҳмедов. – Бугунги тадбирда ҳамма, раҳбар ҳам қатнашди. Спорт тадбирида иштирокчи бўлиш, айниқса, ҳамкасблар билан баҳслашиш ўзгача кайфият беради. Чарчоқлар ёзилиб, ишлаш рағбати ошади.
Инсон учун ўзини намоён қилиш йўллари кўп. Спортга қизиқишни ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам ана шу имконлардан бири.
Умид АЗАМАТОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Сирдарё вилоят кенгаши бошланғич касаба
уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!