Click to listen highlighted text!

БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ МУБОРАК

Сирдарё Қуйи ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги инвестицияларнинг ҳаётимизга тадбиқ этилаётгани ва бунда сирдарёлик сувчиларнинг ҳам муносиб хизматлари борлиги таъкидланди.
Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида президент фармони билан мукофотланганлар орасида Сайхунобод туман ирригация бўлими гидротехниги Баҳодир Бобоқулов ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Тадбирда мукофот эгасига тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раис ўринбосарлари Эркин Бойниёзов, Ғулом Сафаровлар тадбирда иштирок этди ва истиқлолнинг қутлуғ айёми муносабати билан ирригация ходимларини табриклади.
Давлатимиз ривожи йўлидаги ислоҳотларда сувчилар хизматлари эътироф этилди ва ходимларнинг 25 нафарига касаба уюшмасининг эсдалик совғалари улашилди.
Айни мазмундаги тадбир Оқолтин туманидаги “Индорама агро” мчж хорижий корхонасида ҳам бўлиб ўтди. Корхона маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси томонидан ходимлар рағбатлантирилди. 24 нафар аъзога моддий ёрдам ҳамда 80 нафар ишловчи учун эсдалик совғалари топширилди. Бунинг учун 18 млн сўм маблағ сарфланди.
– Меҳнат жамоамизда касаба уюшмаси тузилганига кўп бўлгани йўқ,-дейди корхона бошланғич касаба уюшмаси раиси ўринбосари Роза Агайдарова. – Корхона ишчиларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари касаба уюшмаси томонидан назоратга олинган.

Шавкат ЖАББОРОВ,
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари
касаба уюшмаси республика Кенгашининг
Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!